Линклар

Бугун Латвия парламенти аъзолари мактабларда рус тилини ўқитишни чеклаш ҳақидаги қонунни қабул қилаëтган пайтларида бино олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Намойишга мактаб ўқувчиларидан иборат тақрибан 600 киши қатнашди.
Қонуннинг бугун қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур қонунга кўра, мактабларда, жумладан, ўқувчиларининг кўпчилиги рус тилида сўзлашувчилардан иборат бўлган мактабларда ҳам дарсларнинг камида 60 фоизи латиш тилида ўқитилади.
Рус тилида сўзлашувчилар Латвия аҳолисининг тақрибан учдан бир қисмини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG