Линклар

logo-print

Афғонистон Қавмлар ва Чегаралар Вазири Муҳаммад Ориф Нурзайнинг айтишича, Президент Ҳомид Карзай мамлакатнинг жанубий чегара районларида қуролли исëнчиларга раҳбарлик қилганликда айбланиб қўлга олинган этник паштун қўмондан Подшоҳхон Задронни афв этди.


Вазирга кўра, Задрон афв этилганидан кейин Карзай ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.
Бироқ, Карзайнинг матбуот вакили ўринбосари Ҳамид Илмийга кўра, Карзай Задроннинг истиқболи хусусида қарор қабул қилиш мақсадида Пактиë вилояти оқсақолларини Кобулга даъват этади.
XS
SM
MD
LG