Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:44

Бирлашиш қудратни оширади


3 февраль куни “Freedom house” ташкилотнинг Намангандаги ресурс марказида яқинда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар ва мухолифат коалицияси кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йиғилишда вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотлари ва мухолифат вакилларининг қандай асосда бирлашиши масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда иштирок этганларнинг билдиришича, ташкилотлар шартнома асосида бирлашишга келишиб олган.

“Ҳимоя гуруҳи” Собитхон Устабоевнинг айтишича, нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари ўз аъзоларидан ваколат олган ҳолда шартномани имзолайди. Мустақил ишлайдиган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ҳам коалицияга қўшилишига имконият қолдирилган. Улар ҳам ўзаро бирлашиб, вакилларини коалиция таркибига киритиши мумкин.

Коалиция кенгашининг дастлабки йиғилишида “Эзгулик” жамиятининг Наманган вилояти бўлими фаоллари иштирок этмаган эди. Бўлим раҳбари Аҳмадхон Абдуллаев эндиликда улар ҳам коалиция таркибига кирганини маълум қилди.

Коалиция вакилларининг айтишича, айни пайтда бундай бирлашмани Фарғона водийси бўйича ташкил этиш ҳаракатлари бормоқда. Кейинчалик мамлакат бўйича ҳам шундай тузилма яратиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG