Линклар

Тўққизни битирганлар ўқишни қаерда давом эттиради?


Нурбек Ўзбекистонда ўрта мактабларда мажбурий таълимнинг тўққиз йиллик тизимига ўтилиши самарқандлик 9-синфни тамомлайдиган 15 минг ўқувчининг қўшимча таълим олишини муаммога айлантирди.

Мазкур тизимга кўра, 9-синфни тугатган ўқувчи таълимни коллежларда давом эттириши керак. Бироқ, ота-оналарнинг айтишича, фарзандини ўзи яшайдиган ҳудуддан анча узоқда жойлашган коллежда ўқитишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

Қўшработ туманидаги Жўш қишлоғида яшовчи 9 боланинг отаси Рустам Ёрмаматовнинг сўзларига қараганда, ўрта махсус ўқув масканларининг аксарияти шаҳарларда жойлашган. Қишлоқ жойларда эса коллежлар жуда кам. Шаҳардаги коллежга, лицейга бориш учун ўқувчига пул, замонавий кийим-бош зарур. Бунга ҳамманинг ҳам қурби етмагани боис, кўплаб ўқувчилар таълим олишдан маҳрум бўлмоқда.

Тумандаги Оқтепа ширкат хўжалиги мактабларидан бирида бу йил 20 ўқувчи 9-синфни тамомлаган. Ота-оналарнинг айтишича, улар фарзандларини қишлоқдан 50 километр узоқда жойлашган коллежга жўнатиш имконини топа олмаган.

Ўқишни давом эттира олмай, даштда чўпонлик қилаётган Турдибек Раҳмоновнинг сўзларига қараганда, 50 километр масофага қатнаб ўқишнинг ўзи бўлмайди. У ерда ётиб ўқишни эса шароит кўтармайди.

Ўқишни давом эттира олмаётган ўқувчилар Жомбой туманида ҳам кўп. Туман халқ таълими бўлими мудири Облоқул Холжигитов янги қоидаларни маълум бир тизимга солмай туриб, муаммони ҳал қилиш қийин эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG