Линклар

logo-print

АҚШ қўшинлари Саддам Ҳусайн режими билан яқиндан алоқада бўлганлик ва коалиция кучларига, хусусан патрул машиналари ва самолётларга ҳужум уюштирганликда гумон қилинган олти ироқликни ҳибсга олди.


Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрида жумага ўтар кечаси амалга оширилган мазкур операцияга АҚШ армияси подполковниги Стийв Руссел масъул бўлган. Унга кўра, қўлга олинганлар собиқ режимнинг юқори лавозимли аъзоларидир.
Ироқдаги энг машҳур шиа руҳонийси Оятулло Али ал-Систоний тарафдорлари кечаги суиқасд қилишга уринишдан ҳавотирланиб, бугун унинг Нажаф шаҳридаги уйи олдида йиғилдилар. Бироқ ал-Систонийнинг вакили Ҳамид Чаффаф “Ал-Жазира” тедевидениесига берган интервюсида, ал-Систоний ҳаётига суиқасд қилишга уриниш бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
XS
SM
MD
LG