Линклар

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Россия Президенти Владимир Путин бугун Москвада икки давлат ўртасидаги алоқалар принципларини белгиловчи декларацияни имзоладилар.


Кремлда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Алиев Озарбайжон раҳбарияти ўзининг Россия билан стратегик ҳамкорлик сиёсатига содиқ қолишини билдирди. Икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида терроризмга қарши биргаликда курашиш, Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал этишда Россия ролини ошириш, шунингдек савдо, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш каби масалалар ҳам муҳокама этилди. Бугун икки давлат ўртасида яна тўрт шартнома имзоланди. Шунингдек, бугун Илҳом Алиев Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG