Линклар

logo-print

Бугун Москва метросида юз берган портлаш натижасида 39 одам нобуд бўлди, 100дан ортиқ одам жароҳатланди.


Россия Президенти Владимир Путин халққа мурожаатида: “Россия террорчилар билан музокара олиб бормайди”,-деди.
“Бандит ва террорчилар билан музокара олиб бориш уларни янги ва янада қонли жиноятлар содир этишга рағбатлантиради. Россия олдин бундай қилмаган ва келажакда ҳам бундай қилмайди. Россия террорчилар билан музокара олиб бормайди. Россия уларни йўқ қилади”, - деди Владимир Путин.
Чечен партизанлари лидери Аслан Масхадовнинг вакили Аҳмад Закаев Озодлик радиосига чечен партизанлари раҳбарияти мазкур портлаш воқеасини қоралади ва “чечен партизанларининг бу воқеага умуман алоқаси йўқ”,-деди.
Москва метросидаги портлаш юзасидан таъзия изҳор қилиш учун АҚШ Президенти Жорж Буш Владимир Путинга қўнғироқ қилди.
Европа лидерлари ҳам бу портлашни уюштирганларни қораладилар.
XS
SM
MD
LG