Линклар

Бугун Эрон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ўзининг консулхонасини қайта очди.


Бундан қарийб 6 йил олдин, 1998 йилда Мозори Шарифни босиб олган "Толибон" жанггарилари Эрон консулхонаси дипломатларини ўлдирган эди.
Консулхонани қайта расман очган Эроннинг Афғонистондаги элчиси Муҳамммад Ризо Баҳромий ушбу консулхона икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига хизмат қилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG