Линклар

Бугун Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишер “Германия НАТО кучларининг Ироқда жойлаштирилишига қаршилик кўрсатмайди.


Бироқ, ўз аскарларини Ироққа юбормаслик қарорида қолишни давом эттиради”, - деб баëн этди.
"Менинг фикримча, НАТОнинг Ироқда тинчлик ўрнатиш ишларига бевосита иштирок этиши масаласини атрофлича ўйлаб кўриш керак. Биз ўз кучларимизни Ироққа юбормасак ҳам, кўпчиликнинг иродасига тўсқинлик қилмаймиз",- деди Германия Ташқи Ишлар Вазири.
НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Мюнхендаги конференциясида Яқин Шарқ масаласи хусусида сўзлаган нутқида Фишер АҚШ, Канада, ва Европа мамлакатларини тинчлик жараëнига ëрдамлашиш учун биргалашиб иш олиб боришга чақирди.
XS
SM
MD
LG