Линклар

logo-print

Бир қадам олдинга, икки қадам орқага


Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарлари хусусий мулкдорлар фаолиятини кенгайтириш, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳақида қанчалик кўп гапирса, соҳадаги вазият шунчалик ёмонлашмоқда.

Бу ҳолат Фарғона водийсидаги хусусий мулкдорлар, кичик ва ўрта бизнес вакилларини ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилот тузишга ундади. Куни кеча Фарғонада “Хусусий мулкдорлар ҳуқуқи” номли шундай янги ташкилотнинг дастлабки анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур ташкилотга раҳбар этиб асли касби иқтисодчи бўлган марғилонлик Ҳусанбой Рўзиматов сайланди. Унинг айтишича, ташкилотни тузишдан мақсад хусусий мулкдорлар ҳақ-ҳуқуқи паймол этилишининг олдини олиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган иллатларга қарши курашишдир.

Анжуман иштирокчиси, Андижондаги балиқчилик хўжалиги ижарачиси Тоҳир Мамадаминовнинг таъкидлашича, хўжалик раҳбари акциядорлардан барча қимматбаҳо қоғозларни йиғиб олмоқда. Акциядорларни мажлисларга киритмай, улардан кўлларни тортиб оляпти.

Ташкилот аъзолари Президентга, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимларига соҳадаги иллатлар, уларни ҳал этиш йўллари хусусида махсус мактуб билан мурожаат этишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG