Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:20

Навбатдаги пикетга ҳам муносабат йўқ


10 февраль куни бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳамда оддий фуқаролар Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси биносини пикет қилди.

Бу каби пикетлар Ўзбекистонда одатий ҳолга айланиб қолди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари норозилик чиқишларида суд, адлия, прокуратура, ички ишлар тизимларидаги ҳуқуқбузарликларга чек қўйилиши, ҳукумат раҳбарларининг истеъфога чиқиши каби талабларни илгари сурмоқда.

Пикетларга маиший ва шахсий талаблар билан чиқаётган фуқароларнинг ҳам қўшилаётгани унга янгича тус бермоқда.

Бош прокуратура бошқармаси олдидаги акцияда ҳам ҳуқуқлари бузилган фарғоналик оддий фуқаролар иштирок этди. Улар судларнинг мансабдор шахслар хоҳиш-иродаси асосида ҳукм чиқараётганидан норозилик билдирди.

Марғилонлик 17 ёшли Дилшода Холбобоеванинг айтишича, унинг ота-онаси ажрашгач, суднинг мол-мулкни бўлишдаги адолатсизлиги туфайли ўзи ва онаси бошпанасиз қолган.

Тошлоқ туманидан келган Хайрулло Мадаминов укаси Убайдулла ҳарбий хизматни ўташ чоғида калтаклаб ўлдирилгани билдирди. Суд эса йигит оддий бир муштдан ҳалок бўлгани ҳақида хулоса чиқарган.

“Укамнинг асосий қотиллари топилишини талаб қиламан. Убайдуллани фақат бир хизматдоши уриб ўлдирмаган. Ҳарбий қисмдаги офицерлар ҳам айбдор. Лекин улар жазога тортилмади. Суд тиббий экспертизасига ҳам ишонмаяпмиз. Чунки улар ҳам сохта текширув ўтказган” деди Х.Мадаминов.

Пикет қатнашчилари фуқаро кийимидаги шахслар томонидан суратга туширилди, видеотасмага муҳрланди. Лекин Бош прокуратура вакиллари пикетчиларнинг талабларига муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG