Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Марказий нашрлар шарҳи


Шайбон “Халқ сўзи” газетасининг 3 февраль сонида филология фанлари доктори Исомидин Ёрматовнинг “Матбуот тили талаб даражасидами?” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада матбуот саҳифаларида учрайдиган услубий хатолар ҳақида сўз боради. Жумладан, муаллиф шундай ёзади: “Услубий хатолардан бири бу матнда сўзни (атамани) луғавий нотўғри қўллаш. Масалан, газеталарда “Қомусимиз-бахтимиз” деган рукн тез-тез кўзга ташланиб туради. Аммо, назаримизда, бундай иборада ноаниқлик мавжуд. Негаки, “қомус” сўзи доимо “энциклопедия” сўзининг синоними сифатида қўлланиб келинган. Конституцияга Ғафур Ғулом томонидан “бахтимиз қомуси” деган шоирона таъриф берилгани рост. Лекин бу таъриф Конституция-қомус, деб кетавериш учун асос бермайди”.

“Ҳуррият” газетасининг 4 февраль сонида “Судья микрафондан қўрқадими ёки мухбир қонунни билмайди” номли мақола босилди. Муаллифнинг номи келтирилмаган ушбу мақолада журналистнинг суд жараёни чоғида меҳнат қуролидан фойдаланишига йўл қўйилмаслиги масаласи тилга олинади.

Номсиз муаллиф мазкур муаммо анча вақтдан буён ечимини топмай келаётганини таъкидлайди. Унинг ёзишича, журналистнинг очиқ суд мажлисида овозларни ёзиб олиши, суратга ёки видеотасмага тушириши фақат раислик қилаётган судьянинг рухсати билан амалга оширилади. Бу қоида мамлакат Жиноий процессуал кодексининг 19-моддасида белгилаб қўйилган. Журналистнинг очиқ судларда ўз меҳнат қуролидан фойдаланиши эса “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида акс эттирилган. Аммо бу зиддият судья фойдасига ҳал бўлади. Чунки журналист қонунга таяниб иш кўрса, у суд мажлисидан чиқариб юборилади ёки аппаратига қўшиб овози ҳам ўчирилади.

Мақолада қонун ҳужжатларидаги зиддиятли ҳолатни ким бартараф этиши лозим, деган савол очиқ қолдирилган.
XS
SM
MD
LG