Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

А.Каримов: “Муаммоларни ёритмайдиган матбуот кераксиздир”


Зикрилло Ишонч “Ўзбекистонда мавжуд муаммолар ҳақида гапириш мумкин. Чунки Ўзбекистон демократик давлат”, деб даъво қилади маҳаллий маъмурлар.

Бироқ оддий фуқаролар муаммолар ҳақида иложи борича оғиз очмаслик маъқул, чунки бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин, деган фикрда.

Тадбиркор ва журналист Абдуманнон Холжўраевнинг фикрича, бирор муаммони матбуотда кўтариб чиқиш ҳар доим ҳам кўзлаган натижани бермайди. Матбуотга чиқиш ортида жазо бўлиши мумкин. Матбуотдан муаммо ечимини излаган шахсга, аввало, корхона раҳбари жазо беради.

“Амалдорлар қонундан қўрқмайди. Лекин ўзлариданда юқорида ўтирган раҳбаридан гап эшитишдан қўрқади”, деди у.

Журналист Амирқул Каримовнинг айтишича, ишида маълум қинғирлиги бор, камчилиги очилиб қолишидан чўчиган одамгина матбуотдан қўрқади. Бунинг бош сабаби танқид қилинган ташкилотларда қонунга зид ишлар қилинаётгани бўлса, яна бир сабаби матбуотнинг ролини тушунмасликдир.

А.Каримов матбуотнинг муаммолар ечимига таъсири бўлмаса, бундай матбуот кераксиз эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG