Линклар

Қозоғистон расмийлари сув тошқини юз бериши мумкинлиги сабабли жанубий Қозоғистондаги 1 минг 300дан ортиқ одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинганини билдирдилар.


Фавқулодда Ҳолатлар Вазирлиги расмийсига кўра, баҳорда кўпроқ қор эриши сабабли Сирдарё суви сатҳи кўтарилиши ва сув тошқинлари юз бериши кутилмоқда. Қозоғистон расмийларининг билдиришларича, минтақа аҳолисининг катта қисми хавфсиз жойларга кўчирилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG