Линклар

logo-print

Бугун Бағдоддан 40 км жанубда жойлашган Искандария шаҳридаги полиция идораси олдида машинага ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида тахминан 50 одам нобуд бўлди, 50дан ортиқ фуқаро яраланди.


Ироқ расмийларига кўра, портлаш полиция идорасида юзлаб одам йиғилган пайтда юз берган. Мазкур ҳужум қурбонларининг аксариятини тинч аҳоли ташкил этади.
Бобил вилояти ҳокими Имад Лифтий бу ҳужумни “инсониятга қарши уюштирилган террор акти”, дея баҳолади.
Бугун эрталаб Бағдоддан ғарбда жойлашган Рамади шаҳрида ҳудкуш террорчи ўзини қабила бошлиғи уйи олдида портлатиб юборгани оқибатиди тўрт қўриқчи яраланди.
XS
SM
MD
LG