Линклар

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош вазир ўринбосарлари бугун Бишкекда учрашдилар.


Сирдарё хавзаси сув захираларидан фойдаланиш масаласи мухокамаларнинг бош мавзуси бўлди. Учрашувда сўз олган Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Бозорбой Мамбетов яқин ойлар ичида Сирдарё хавзасида сув тошқинлари хавфи янада кучайишидан огоҳлантирди.
"Гидрометеорологларимизнинг башорат қилишларича, бу йил бахорда ёғингарчиликлар ва қор эриши туфайли сув тошқинлари кўп бўлади. Бу эса биздан сув тошқинларига тайёр бўлиб туришликни тақозо этмоқда", - деди Бозорбой Мамбетов.
Шу хафта бошида Сирдарёда сувининг сатхи кўтарилгани оқибатида Қозоғистонда сув тошқини кузатилган эди.
XS
SM
MD
LG