Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:16

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техника берди


11 февраль куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари қўмондонлигига АҚШ томонидан тақдим этилган 1 миллион 189 минг долларлик ҳарбий техникани топшириш маросими бўлди.

Тақдим этилган техника бешта “Камаз” ва 40 та “Урал” юк машиналари, 50 та “Хонда” генератори , 200 та “Никон” бинокли, 150 та қўл фонари ва олти компьютердан иборат. Мазкур техника воситалари АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилаётган “Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги дастури” доирасида берилди.

Маросимда қатнашган АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жон Пурнелл Ўзбекистон билан АҚШнинг минтақа хавфсизлиги йўлидаги ҳамкорлиги давом этаётганини таъкидлади. МХХ раиси ўринбосари, Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондони Ғофуржон Тешаев эса тақдим этилган техника воситалари чегарачиларнинг ўз вазифасини бажариш имкониятини сезиларли оширишини маълум қилди.

Шу кунгача “Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги дастури” доирасида Ўзбекистонга 5 миллион долларликдан кўпроқ ҳарбий жиҳозлар тақдим этилган, ўқув курслари уюштирилган. Ўтган йилнинг июлида мазкур дастур доирасида “УАЗ” русумли 146 та автомашина берилган эди. Август ойида қиймати 1 миллион 800 минг долларига тенг бўлган “Моторолла” алоқа жиҳозлари, сентябрда эса 217 минг долларлик ўқув қуроллари тақдим этилганди.
XS
SM
MD
LG