Линклар

Қозоғистондаги етакчи инсон ҳуқуқлари ташкилоти мамлакат қамоқхоналарида қийноқлар давом этаётгани ва ҳукумат ушбу холатдан кўз юмаётганидан ташвишланиш билдирди.


"Инсон Ҳуқуқлари ва Қонун Устиворлиги Халқаро Бюроси" деб аталувчи ташкилот тарқатган баёнотда ҳукумат амалдорлари Қозоғистон қамоқхоналаридаги аҳволдан бохабар эканликлари, аммо улар муаммони ечиш учун ҳаракат қилмаётганликлари танқид қилинади. Ўтган ҳафта, Қозоғистондаги хусусий телеканаллардан бири Арқалиқ қамоқхонасида маҳбуслар қандай қийноққа солиниши акс этган видеолавҳаларни намйоиш этган эди.
XS
SM
MD
LG