Линклар

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Россия Президентлигига номзод Иван Рибкин бугун Лондон ва Брюссел сафарига чиқди.


У Британия ва Белгия Парламенти депутатлари ва ишбилармон Борис Березовский билан учрашмоқчи.
Иван Рибкин бир ҳафта олдин бедарак йўқолган ва милиция қидирув эълон қилган эди. Уч кундан сўнг Иван Рибкин уни қидиришаётганлигидан хабар топиб, ўзини Киевда эканлигини билдирган эди.
Россия Президентлигига номзодлардан бири Ирина Хакамада бу шов-шувли воқеага муносабат билдириб, шундай деди:
“Шуни айтишим мумкинки, унинг танасига хушдан айрийдиган қандайдир моддани киргизишган ва у ўзини йўқотиб қўйган. Ёки у Президентликка номзодлигини қайтиб олиши керак. Чунки, Президентликка номзод оиласи олдидагина эмас, жамият олдида ҳам масъулиятни ҳис қилмоғи зарур”, - деди Ирина Хакамада.
XS
SM
MD
LG