Линклар

logo-print

Бугун Тожикистоннинг қонунни муҳофаза этиш идораси вакиллари Тожикистон ҳукумати илтимосига биноан ўтган йили Москвада қўлга олинган собиқ Ички Ишлар вазири Ëқуб Салимовни мамлакатга олиб келиш учун Москвага учиб кетди.


Салимов Ички Ишлар вазири, Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси ва мамлакат Божхона қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган. У 1992-97 йиллардаги фуқаролар уруши давомида ҳукуматга тарафдор ярим ҳарбий бўлинманинг қўмондони сифатита ном қозонган эди.
Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохоновнинг Озодлик радиосига айтишича, Салимовнинг тез орада Душанбега қайтарилиши кутилмоқда.
"Биз Салимовни олиб келиш учун ўз вакилларимизни Москвага юбордик. Агар барча муаммолар ўз вақтида ечилса, у бир неча кун ичида бу ерда бўлади. Бу тўғрида шубҳа бўлиши мумкин эмас", - деди Бобохонов.
XS
SM
MD
LG