Линклар

logo-print

Қатар Ички Ишлар Вазирлигининг маълум қилишича, пойтахт Доҳада машинаси ëнида юз берган портлаш оқибатида яраланган Чеченистон собиқ Президенти Зелимхон Яндарбиев бугун оламдан ўтди.


Қатар расмий ахборот агентлигига кўра, портлаш натижасида Яндарбиевнинг 13 ëшли ўғли яраланган.
Ал-Жазира телевидениеси хабарига кўра, портлашда Яндарбиев ëнида бўлган бошқа икки киши ҳам ҳалок бўлган.
1996 – 97 йилларда Чеченистоннинг муваққат Президенти бўлган Яндарбиев қуролли исëнчиларга бошчилик қилаëтганликда айбланиб, Россия ҳукумати қидирувида бўлган.
БМТ Қатарда сургунда яшаб келган Яндарбиевни ўтган йили Ал-Қайда террор тармоғига алоқадор одамлар рўйхатига киритган эди.
XS
SM
MD
LG