Линклар

Жанубий Корея ҳукумати апрел ойининг охирларида Ироққа ҳарбий кучларини жойлаштиришни режалаштирмоқда.


Жанубий Корея Мудофаа Вазири Чо Юнг Килнинг маълум қилишича, апрелнинг бошларида 200 аскар Ироққа бориб 3 мингдан иборат ҳарбий кучнинг келиб жойлашишига тайëргарлик кўради. Мазкур кучлар Ироқнинг шимолидаги Киркук шаҳрига жойлашади.
Бугун Жанубий Корея Миллий ассамбелияси Ироққа ҳарбий куч юбориш таклифини тасдиқлади.
Ҳозир Ироқда Жанубий Кореянинг 500га яқин муҳандиси ва ҳарбий врачи бор.
XS
SM
MD
LG