Линклар

БМТнинг махсус намояндаси Лахдар Браҳимий "Ироқда сайловлар иложи борича тезроқ ўтказилиш керак, аммо, сайлов ўтказиладиган муддатни ҳозир белгиламаслик лозим", - деди.


Браҳимий АҚШ ҳокимиятни ироқликларга топширадиган муддат - 30 июндан олдин сайловлар ўтказиш имкониятларини текшириб чиқаëтган гуруҳга раҳбарлик қилмоқда.
У кеча Ироқ шиаларининг олий руҳонийси Оятулло Али ал-Систоний билан учрашди. Систоний ҳокимият ироқликларга топширилишидан олдин сайловлар ўтказишга чақирмоқда.
Браҳимийнинг матбуот вакили Аҳмад Фавзий сайловларни 30 июндан олдин ташкил этиш имкониятлари ҳақида тўхталиб:
- Мамлакат бўйлаб қуролланган жанггариларнинг мавжудлиги, расмий ҳукумат тизими ҳамда сиëсий ҳамжиҳатликнинг йўқлиги сайловчилар ва номзодларни чўчитиши мумкин. Ушбу муаммоларни сайловга тайëргарлик кўришдан олдин ҳал қилиш керак. Бунинг учун 30 июнга қадар вақт жуда оз, - деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG