Линклар

logo-print

Афғонистоннинг жанубидаги Хўст шаҳри жумага ўтар кечаси ракета ҳужуми остида қолди.


АҚШ ҳарбий кучлари жойлашган Хўст аэропортига 20дан зиëд ракета отилди. Ҳужумдан зарар кўрганлар йўқ. АҚШ ҳарбий учқичлари жанггариларга ҳаводан зарба берди.
Хабарга кўра, мазкур шаҳардаги ҳукумат ҳарбий пости яқинида юз берган портлаш оқибатида афғонистонлик икки аскар ҳалок бўлди.
Шаҳар полицияси вакили Муҳаммад Замоннинг айтишича, ҳужумлар "Толибон" жанггарилари томонидан бошқарилган.
XS
SM
MD
LG