Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелднинг айтишича, террорчиликда гумон қилиниб Американинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида ушлаб турилган шахсларнинг қамоқда қолиш- қолмасликларини аниқлаш учун йиллик текширув ишлари бошланади.


Рамсфелдга кўра, АҚШ қамоқдаги маҳбусларнинг кўпчилигини Америкага қарши кучларга қайта қўшилмаслиги учун маълум муддатга қадар ушлаб туриши мумкин.
"Назарда тутиш керакки, АҚШ назорати остидаги бу одамлар шунчаки машина ëхуд банк ўғрилари эмас. Улар оддий жиноятчилар ҳам эмас, улар террористлар, мамлакатимизга қарши уруш ҳаракатларида қўлга олинган кишилардир", - деди АҚШ Мудофаа Вазири.
XS
SM
MD
LG