Линклар

АҚШ Эронни яна бир бор Халқаро Атом Энергияси Агентлиги олдидаги мажбуриятини амалга оширишга чақирди.


Жума куни Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер Эронни Халқаро Атом Энергияси Агентлигидан ўзининг ядровий қуроллари ҳақидаги маълумотларни яширишда давом этаëтганликда айблади.
Баучернинг айтишича, АҚШ 8 мартда бошланадиган учрашувни кутмоқда. Унда БМТ агентлиги Эрон ўз мажбуриятларини қанчалик бажарганини кўриб чиқади.
Эрон ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, деган иддаони Теҳрон ҳукумати рад этмоқда.
Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий бугун "Эрон ядровий ëнилғи ишлаб чиқариш қудратига эга ва уни жаҳондаги харидорларга сотишга тайëрдир", деб баëнот берди.
XS
SM
MD
LG