Линклар

logo-print

“Франс пресс” ахборот агентлигига кўра, бугун Боғдодда Америка ҳарбий колоннаси ўққа тутилган.


Хабарларда айтилишича, уч Америка ҳарбийси яраланган. Колоннадаги машиналардан бир ёниб кетган. Воқеа шоҳидларидан бири бу ҳақда шундай деди:
“Америка машинаси мана бу томонга қараб кетаётган эди. “Киа” автомашинаси унга қарши йўналишда пайдо бўлди. Бу машинада ўтирганлар автоматларидан ота бошладилар. Грантамётдан ҳеч ким отгани йўқ”, - деди воқе шоҳидларидан бири.
Шунингдек, бугун Ироқнинг Мосул шаҳрида катта миқдорда уранга ўхшаган модда олиб кетаётган икки фуқаро қўлга олингани ҳам хабар қилинди. Полициячилардан бири моддани мусодара қилиш чоғида жароҳатланди. Қўлга олинганлар америка ҳарбийларига топширилди.
XS
SM
MD
LG