Линклар

logo-print

Сўнгги хабарларда, Москва аквопаркидаги монолит гумбазнинг қулаши оқибатида нобуд бўлганлар сони кўпайганлиги айтилмоқда.


Гумбаз шанба оқшомида қулаб тушган. Аквопаркда дам олаётган одамлардан 12 нафари ўша ернинг ўзида қурбон бўлган. Сўнгги хабарларга кўра, нобуд бўлганлар сони 25 кишига етган. Юздан ортиқ одам жароҳатланган.
Москва мэри Юрий Лужков бу ҳақда шуларни билдирди:
“Дастлабки текширувларимиз ҳеч қандай портлаш бўлмаганлигини кўрсатди. Лекин бу фожиа сабабларини мутахассислар ўрганиши керак. Ҳозир бу масалани Федерал Тергов Бюроси ўрганмоқда”, - деди Юрий Лужков.
Ушбу иншоотни қурган “Кочак иншаат” турк фирмасининг лицензияси бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG