Линклар

Сенатор Жон Керри кеча АҚШ Демократик партиясидан Президентликка номзод кўрсатиш бўйича овоз беришда яна икки штатда ғалаба қозонди.


Невада штатида ва Вашингтонда ўтказилган овоз беришда Жон Керри биринчи ўринни эгаллади. Жон Керри АҚШнинг 16 штатидан 14 тасида президентликка номзод сифатида энг кўп овоз олди. Керри Вашингтонда сўзлаган нутқида шундай деди:
“Буш маъмуриятининг муваффақиятсизликларини эътиборга олсак, Республикачилар партияси аппарати шантаж ва қўрқитишлардан фойдаланиши мумкин. Бироқ, ноябр яқинлашяпти ва Жорж Буш саҳнадан кетяпти. Биз эса ўзимиз ишонган ва яшаётган ғояларга амал қилган холда Американи қураверамиз”, - деди Жон Керри.
Сешанба куни овоз бериш тадбири Висконсин штатида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG