Линклар

Ироқ Бошқарув Кенгаши коалиция кучлари ироқликларга ҳукуматни сайловларсиз топшириш йўлларини муҳокама қилмоқда.


Ройтерс ахборот агентлигига кўра, Ироқ Бошқарув Кенгашида жорий муваққат ҳукумат таркибини кенгайтириш ёки Ироқдаги барча сиёсий кучлар ва этник гуруҳлар иштирокида умумхалқ конференцияси ўтказиш масалалари ўрганилмоқда.
Кеча Ироқ Ташқи Ишлар вазири Хушёр Зебарий сайловлар белгиланган июн ойигача ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш жуда қийин эканлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG