Линклар

Шанба оқшомида қулаб тушган Москва аквапарки гумбази вайронаси остида 10 ёки 13 нафар одам қолаётганлиги таҳмин қилинмоқда.


Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар бу одамларнинг тирик эканлигига шубҳа билдирмоқда.
Москва мэри Юрий Лужков бугун журналистларга:
“Москва ҳукумати Қурилиш Қўмитаси билан бирга давлат комиссиясини ташкил этди. Бу комиссия бинонинг қулаши сабабларини ўрганади”, - деб маълумот берди.
Сўнгги хабарларга кўра, Москва аквапарки гумбазининг қулаши оқибатида 25 киши нобуд бўлган, 68 киши оғир жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG