Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:18

Милиционерларнинг товуқхонани титгани иш берди


Тўлқин Хабарларга кўра, 16 февраль куни “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Жиззах вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Зарбдор тумани бўлими раиси Мўйдинжон Қурбонов ҳибсга олинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, 16 февраль куни эрталаб соат 9.30 да ҳуқуқ-тартибот ходимлари М.Қурбоновнинг уйига қўққисдан келиб, соат 17 гача тинтув ўтказган. Деярли 8 соат давом этган тинтувда уйдан ҳеч нарса топилмаган. Шундан сўнг улар М.Қурбоновнинг уйдан 50 метрча узоқликда жойлашган товуқхонасини текшириб кўрган. Бу ердан қўшотар милтиқ, 6 дона ўқ, 200 грамм наркотик модда ва “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик оқимининг адабиётлари топилган.

Б.Ҳамроев бу маълумотларни вилоят прокурори ўринбосари Тўйчи Ҳайиталиевдан олганини билдирди.

Б.Ҳамроевнинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, М.Қурбонов айни пайтда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ертўласида сақланмоқда. Аммо унга нисбатан Жиноят кодексининг қайси моддалари бўйича айб қўйилаётгани ҳозирча номаълум.

Вилоят прокуратураси М.Қурбонов яшайдиган маҳалла қўмитаси вакилининг аризасига кўра унинг уйида тинтув ўтказилгани ва ҳибсга олинганини таъкидламоқда.

Бироқ “Бирлик халқ ҳаракати” партияси марказий кенгаши аъзоси, адвокат Руҳиддин Комиловнинг айтишича, М.Қурбонов маҳалла қўмитаси ўзи олиб бораётган фаолиятдан норозилигини бир неча марта изҳор этгани ҳақида анча аввал маълум қилган. Унинг уйидан қурол, наркотик модда ва тақиқланган варақалар топилгани эса ҳуқуқ-тартибот органларининг ишидир.
XS
SM
MD
LG