Линклар

“АҚШ маъмурияти Афғонистонда умумий сайловлар белгиланган муддатда ўтказилишига бор кучини сафарбар этади”.


АҚШ Давлат Департаменти мулозими Ричард Баучер бу ҳақда баён қилар экан, сайловлар вақтида ўтказилиши учун Вашингтон Кобул ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади, деди. Ўз навбатида АҚШ расмийси Афғонистонда сайловларга халақит берувчи омиллар ҳали ҳам борлигини қайд этди. Сайловларнинг муваффақиятли ўтиши учун биринчи навбатда хавфсизлик тўла таъминланиши керак, деди Баучер. Афғонистонда президентлик ва парламент сайловлари шу йил июн ойига белгиланган.
XS
SM
MD
LG