Линклар

logo-print

Бугун Қибрисда оролни бирлаштириш борасидаги сўзлашувларнинг янги раунди бошланди.


Орол жанубидаги юнон жамоаси етакчиси Тассос Пападопулос ва шимолдаги турклар етакчиси Рауф Денктош Қибрис оролини бирлаштириш бўйича БМТ таклиф этган режани муҳокама этмоқдалар. БМТ Бош котиби Кофи Аннан томонларни қарор қабул қилишда қатъийликка чақирди.
"Ўйлашимча бу Қибрис халқи, оролнинг юнон ва турк жамоалари учун бирлашиб, Европа Иттифоқига аъзо бўлишда ягона имкониятдир", - деди Аннан.
Агар БМТ олға сурган режа маъқулланмаса 1 май куни оролнинг фақат юнон қисмигина Европа Иттифоқига аъзо бўлади.
XS
SM
MD
LG