Маълумотларга қараганда, Ғ.Абдураҳмонов илгари икки марта судланган. У бу сафар талончиликда айбланиб, ҳибсда сақланаётган эди.
Тергов ҳибсхонаси масъули Облоқул Расуловнинг айтишича, эрталабки соат тўртларда айбланувчи ўзи ётган хонанинг деразасидаги темир панжарани қирқиб, қочиб кетган. Шу сабабли Самарқанд шаҳрига кириладиган барча кўчалар жиддий назоратга олинган, турар-жойлар, маиший иншоотлар эса текширилмоқда. Вилоятдаги ички ишлар ходимлари қаттиқ тартибдаги хизматга ўтказилган.
Қурувчи мутахассисларнинг таъкидлашича, ички ишлар бошқармаси биноси 1985 йилда қурилган бўлиб, унинг ертўласидаги тергов ҳибсхонаси хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради. Шу пайтгача бу ердан айбланувчиларнинг қочиши юз бермаган эди.
Фуқароларнинг айримлари хавфли жиноятчининг қочиб кетишига баъзи милиция ходимлари ёрдам берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бошқарма ходимларидан бирининг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, Ғ.Абдураҳмоновнинг қочишига кўмаклашганликда айбланаётган милиционерлар вазифасидан озод қилинган.