Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:04

Талаба бир жинояти учун икки марта жазоланди


Турсун Бек 2003 йилда Гулистон давлат университетига қабул чоғида Тошкент шаҳрида яшовчи бир гуруҳ талаба сирдарёлик абитуриентларнинг ноқонуний равишда имтиҳондан ўтишига кўмаклашган.

Маълумотларга кўра, улар сохта паспортлар тайёрлаб, абитуриентлар ўрнига ўзлари тест синовларидан ўтган. Тошкентлик “десантчилар” абитуриентларнинг паспортдаги сурати ўрнига ўз расмини ёпиштирган ва буни назоратчилар сезмаган. Бироқ 3 август куни Гулистон давлат университети тарих факультетининг 4-курс талабаси Баҳодир Ҳамроев бу жиноий гуруҳнинг воситачиси сифатида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Шундай қилиб, абитуриентларни ўқишга киритишнинг бир неча йиллардан буён амалга оширилаётган бу ғаройиб усули фош бўлган.

“Озодлик” мухбирига маълум бўлишича, Б.Ҳамроев бу жинояти учун судланган ва университетдан ҳайдалган. Амнистия бўйича озодликка чиққандан сўнг ўқишга тикланиш ҳаракатида юрибди. Лекин университет раҳбарияти унинг ўқишни давом эттиришига рад жавобини берган. Б.Ҳамроев талабалик ҳуқуқининг бузилгани ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлимига мурожаат қилган.

Бўлим раҳбари Аъзам Фармоновнинг айтишича, талаба қилган жинояти учун жавоб берган ва шу боис у ўқишга тикланишга қонунан ҳаққи бор. Чунки у бир жинояти учун икки марта жазога тортилмоқда.

“Талаба судланиб, жазосини олди. Лекин уни ўқишдан ҳайдаш йўли билан иккинчи марта жазолаш қонунга зиддир”, деди А.Фармонов.
XS
SM
MD
LG