Линклар

Бугун олимлар Таиландда икки мушук парранда гриппидан ўлганини маълум қилдилар.


Ҳозиргача Осиё минтақасида бу касалликдан 22 одам нобуд бўлди. Икки мушук ўлиги парранда гриппи тарқалган ферма яқинидан топилган. Ўтган ҳафтада Банкок ҳайвонот боғидаги шер ҳам парранда гриппидан нобуд бўлди. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари парранда гриппи ҳайвонларнинг бир туридан бошқасига осонликча ўтаётганидан жиддий ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG