Линклар

Кофи Аннан 30 июндан олдин Ироқда сайлов ўтказиш имконсиз эканини айтди.


БМТ Бош Котиби Кофи Аннан АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳокимиятни жорий йил 30 июнда ироқликларга топширишидан олдин сайловлар ўтказиш имконсиз эканини билдирди. БМТ раҳбари шунингдек, Ироқда муваққат ҳукумат тузилиши ва шу ҳукумат кейинроқ сайловлар ўтказиши кераклигини айтди. Бироқ Кофи Аннан вақтли ҳукумат қандай тузилиши ҳақида тавсия бермади.
Ироқ аҳолисининг аксариятни ташкил этган шиалар сайловларни ҳокимият ироқликларга топширилишидан олдин ўтказишни талаб қилганидан кейин, АҚШ Аннандан шу масалага аралашишни сўраган.
XS
SM
MD
LG