Линклар

Эрондаги Парламент сайловларида овоз бериш муддати уч соатга узайтирилди.


Эрон Ички ишлар вазирлиги бугун бўлиб ўтаётган Парламент сайловларида овоз бериш участкалари қўшимча уч соат очиқ туриши тўғрисида буйруқ берди. Дастлаб вазирлик сайлов участкалари бир соат, кейинроқ икки соат очиқ бўлиши ҳақида буйруқ берган эди. Вазирлик матбуот вакилига кўра, сайловчилар сони кўплиги шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Бугун эрталаб Эрон Президенти Муҳаммад Ҳотамий фуқароларни Парламент сайловларида фаол қатнашишга чақирган эди.
“Ҳозирда энг муҳими одамларнинг сайловларда иштирок этишидир. Башорат ва ташвиқотларга қарамасдан, агар овоз беришда кўп одам иштирок этса, улар яна бир марта кутилмаган натижаларни олиб келишлари мумкин“, - деди Муҳаммад Ҳотамий.
Ислоҳотчи номзодларнинг аксарияти сайловларда қатнашишдан четлатилгани боис, сайловларда консерваторларнинг ғалаба қозониши кутилмоқда.
Бугун эрталаб Эроннинг Олий руҳоний лидери Оятулло Али Хаманейи: “фақат мамлакат душманлари ёшларни сайловларда қатнашишдан тўхтатишга уринади”, - деди.
XS
SM
MD
LG