Линклар

БМТнинг маълум қилишича, уч донор давлат Афғонистонда июн ойида ўтказиши режалаштирилган сайловларни молия билан таъминлаш учун 22 миллион доллар маблағ ëрдам кўрсатади.


БМТ матбуот вакили Мануэл Алмейда де-Силванинг "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигига айтишича, донор давлатлар дипломатларининг шу ҳафтада Кобулда бўлиб ўтган учрашувида сайловолди тайëргаликларига тахминан 23 миллион доллар сарфланиши тасдиқланди. БМТ вакили бу маблағни қайси давлатлар ажратишини аниқ айтмади.
БМТ расмийларига кўра, Афғонистонда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 10 миллиондан кўпроқ кишини рўйхатга олиш учун 98 миллион доллар керак бўлади. Овоз беришни уюштириш учун эса яна бир неча миллион доллар сарфланади.
XS
SM
MD
LG