Линклар

АҚШнинг Ироқдаги маъмури Пол Бремерга кўра, Ироқда камида яқин бир йил давомида сайловлар ўтказиш мумкин эмас.


Бремернинг "Ал-Арабия" телеканалига берган суҳбатида айтишича, сайловлар тўғрисидаги қонун ва сайловчилар рўйхатининг йўқлиги каби ташкилий муаммоларни бартараф этиш учун, тахминан 15 ойларча вақт керак бўлади.
"Ушбу ташкилий муаммоларни ҳал қилиш вақт талаб қилади. Бунинг учун БМТ бир йилдан 15 ойгача вақт керак бўлишини тахмин қилмоқда",- деди Бремер.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннаннинг пайшанба куни айтишича, Ироқ шиалари лидерлари қанчалик талаб қилмасин, сайловларни июн ойининг охирига қадар ташкил этиш мумкин эмас.
Ироқ шиалари лидерлари эса, 30 июнда ҳокимият ироқликларга топширилишидан олдин умумхалқ сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG