Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:36

Кока-кола зарарлими?


Феруза Ўзбеклар орасида айни пайтда Ўзбекистондаги дўконларда энг харидоргир бўлган ичимликлардан бири “Кока-кола”нинг инсон саломатлигига салбий таъсири борлиги ҳақида гап-сўзлар юради.

Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистонда “Кока-кола” жуда харидоргир. Гарчи ярим литрлик “Кока-кола” 450 сўм, бир литрлиги 800 сўм турса-да, баъзи дўконларда уни топиш ҳам мушкул. Дўкон сотувчиларининг айтишича, бу ичимликнинг асосий мухлислари ёшлар ва болалардир.

Айримларнинг фикрича, “Кока-кола”, айниқса, болалар саломатлиги учун хавфли ҳисобланади.

Хўш, бу хавотир қанчалик асосли?

Ўзини танитишни истамаган болалар шифокорларидан бирининг сўзларига қараганда, улар болаларга “Кока-кола” ичишни тавсия этмайди. Чунки бу ичимлик таркибидаги кофеин моддаси жигар ва буйрак фаолиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар бўлими ходими Шаҳобиддин Исмоиловнинг айтишича, шу пайтгача аҳолидан ёки тиббиёт ходимларидан бу ичимликни истеъмол қилиш оқибатида кўрилган зарар ҳақида бирорта шикоят тушмаган. Агар бу ҳақда аниқ далил-исботлар бўлса, биз шундагина тегишли чора кўришимиз мумкин, деди у.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, шифокорлар ва мутахассислар “Кока-кола” ичимлиги ҳақида гапиришдан иложи борича тийилишади. Кузатувчиларнинг фикрича, бунинг ўз сабаблари бор. Чунки “Кока-кола” деганда Ўзбекистонда Президент оиласи билан боғлиқ бизнес тури тушунилади.
XS
SM
MD
LG