Линклар

Маҳбуслар ҳам ОИТСга чалинади


Феруза Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) ва ВИЧга чалинган 200 дан ортиқ маҳбус сақланмоқда.

Мазкур маълумотларни текшириб кўриш, муносабат билдиришни сўраб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Жазони ижро этиш бош бошқармасига қилинган мурожаатлар натижа бермади.

Тошкент шаҳридаги қамоқхоналарда соғлиқни сақлаш билан шуғулланувчи муассаса ходимларидан бирининг таъкидлашича, ОИТСга чалинган маҳбусларнинг аксарияти илгари гиёҳванд моддалар қабул қилган. Бу маҳбусларда ихтиёрий равишда текшириш ўтказилгандан сўнг уларнинг мазкур касалликка чалингани маълум бўлган.

Унинг билдиришича, ОИТС билан оғригани айтилаётган маҳбуслар аслида ВИЧга чалинган. Муассасада уларни даволаш учун барча шароит бор. Бу маҳбуслар қамоқда алоҳида эмас, ҳамма қатори сақланади. Чунки бу касалликнинг ўзаро мулоқот натижасида атрофдагиларга юқиш хавфи йўқ. Уларнинг касаллиги эса сир тутилади.

“Озодлик” мухбири Республика ОИТС маркази мутахассисларидан ВИЧ ва ОИТСнинг фарқини сўраганида улар аслида ҳар икки касаллик ҳам бир хил экани, бироқ ВИЧ ОИТСнинг бошланғич шакли ҳисобланишини маълум қилди. Мутахассисларнинг айтишича, ОИТС ва ВИЧнинг барча аломатлари ва провард натижалари бир хил.
XS
SM
MD
LG