Линклар

АҚШлик адвокат Ралф Нейдер президентлик сайловида мустақил номзод сифатида иштирок этишини билдирди.


Нейдерга кўра, Республикачилар ва Демократлар партиялари оддий сайловчиларнинг эмас, катта бизнес корчалонларининг манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Нейдер бу борада шундай деди:
“25 йил мобайнида демократлар ўз партиясини корпоратив манфаатлар асирига айлантирди ва улар айни пайтда сайлов қуруқ сўздан эмас, муаммоларни ҳал қилиш воситаси бўлишини ҳоҳлаётган идеалист ёшларнинг танлов эркинлигини чеклашни истамоқдалар”, - деди Нейдер.
Адвокат номзоди 2000 йилги сайловда “Яшиллар” партияси томонидан Президентликка кўрсатилган эди. У ўшанда сайловчиларнинг 3 фоиз овозига эга бўлган эди.
XS
SM
MD
LG