Линклар

Бугун Хаагадаги Халқаро Адолат Суди Иордан дарёси ғарбий соҳилида Исроил томонидан “хавфсизлик девори” қурилишининг қонунийлиги масаласини ўрганишни бошлади.


Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз кеча Қуддусда содир этилган террорчилик амалиётидан сўнг берган баёнотида, “хавфсизлик девори”нинг қурилиши муҳим эканлигини қайд этди:
“Бугунги террорчилик амалиёти деворнинг исроилликлар ҳаётини ҳимоя қилиш воситаси сифатида қурилиши шарт эканлигини кўрсатди”, - деди Мофаз.
Халқаро Судга мурожаат қилган Фаластин расмийлари девор қурилиши баҳонасида Исроил томонидан Фаластин ерлари ўзлаштирилиб олаётганлигини айтмоқда. Исроил расмийлари бу масалага сиёсий баҳо бериб, Хаага Халқаро Суди ишида қатнашишдан бош тортмоқдалар.
XS
SM
MD
LG