Линклар

Хаага Халқаро Адолат Судида Исроил томонидан Иордан дарёси ғарбий соҳилига “хавфсизлик девори” қурилиши қонунийлиги масаласи кўриб чиқилмоқда.


Бугун судда Иордания вакиллари чиқиш қиладилар. Хабарларга кўра, Иордания вакиллари “хавфсизлик девори” қурилишига қарши эканликларини билдирадилар. Оммон расмийларига кўра, деворнинг қурилиши Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқариши мумкин.
Кеча судда Фаластин вакиллари девор қурилиши баҳонасида Исроил Фаластин ерларини ўзлаштириб олаётганлигини билдирган эдилар. Исроил расмийлари Хаага Халқаро Адолат Суди йиғилишида иштирок этишдан бош тортмоқдалар.
XS
SM
MD
LG