Линклар

logo-print

АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер, БМТнинг Ироқ яқин кунларда сайловга тайёр эмаслиги тўғрисидаги ҳисоботидан мамнун эканлигини билдирди.


БМТ экспертлари тайёрлаган ҳисоботда, Ироқда фақат йил охирида ёки кейинги йил бошида сайлов ўтказиш имконияти мавжудлиги айтилади. БМТ Бош Котиби Кофи Аннан бу борада:
“Ироқликлар сайловлар ўтказиш учун яхши шароит яратилгунича ва сайловлар ўтгунича мамлакат мустақиллигини назорат қила оладиган, ҳамда барча керакли вазифаларни ижро эта оладиган ўтиш даври механизмини шакллантиришга розилик беришлари зурур”, - деб муносабат билдирди.
АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер сайловлар айни пайтда ўткизилмаса ҳам, ҳокимиятни Ироқ ўтиш даври ҳукуматига топшириш аввал белгиланганидай 30 июн куни амалга оширилишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG