Линклар

logo-print

БМТ Ироқда сайловлар шу йил оҳирларида ўтказилиши мумкинлигини айтмоқда

  • Ҳурмат Бобожон

Душанба куни БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Ироқда сайловларни фақат шу йил оҳирларига бориб ўтказиш мумкинлигини баён қилди. Аммо, унгача Ироқда хавфсизлик ўрнатилиши ва маъмурий ҳамда ташкилий масалалар ҳал қилиниши керак, деди Аннан. Бу фикрлар БМТ Бош Котибининг душанба куни Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган ҳисоботидан ўрин олган. БМТнинг Ироқда сайлов ўтказиш масаласига оид қарашларини ўрганган ҳамкасбим Ҳурмат Бобожон ҳозир студияда.

Ҳасанжон: Ҳурмат, БМТ Бош котиби Ироқда сайловларни ўтказиш учун кенг кўламли маъмурий ва ташкилий ишлар қилиниши зарур деяпти. Қандай ишлар назарда тутилаяпти бу ерда?


ҲБ: Бу ерда сайлов механизмлари, яъни уларни ўтказиш учун зарурий бўлган шароитларни яратиш назарда тутиляпти. БМТ Бош Котиби ўз ҳисоботида Ироқда самарали сайлов ўтказиш учун авваламбор мустақил сайлов комиссиясини тузиш заруратини урғулайди. Чунки, биласиз Саддам Ҳусайн даврида ҳар қандай сайлов Президент назорати остида бўлган. Янги тузилажак комиссия умумхалқ сайловларни ўтказиш бўйича қоидаларни ишлаб чиқади ва ташкилий жиҳатларга оид масалалар билан шуғулланади.


Ҳ: Бу ишларнинг бари шу йил оҳирларига қадар, яъни БМТ айтаётган муддатгача амалга ошиши қанчалик реал?


Аслида БМТ Бош Котибининг бу борадаги хулосаси яқинда Ироқда бўлиб қайтган ташкилотнинг махсус гуруҳи ва унга раҳбарлик қилган АҚШнинг маҳсус вакили Лахдар Брахимий ҳисоботига асосланади. Ана шу гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, назарий жиҳатдан шу йилнинг оҳирига қадар Ироқда сайловлар ўтказилиши реал. Аммо, бунинг учун тайёргарлик ишлари зудлик билан бошланиши керак. БМТнинг Сайловлар бўйича бўлими раҳбари Карина Переллининг айтишича, агар ироқликлар сайлов механизмлари борасида шу йил май ойига қадар ўзаро келишувга эришсалар, сайловга ҳозирлик ишлари тахминан саккиз ой вақт олади.


"Ироқликлар сайловлар масласида туб келишувга эришганларидан сўнг, ишончга лойиқ ва яҳши ташкил қилинган сайловларни ўтказиш учун камида саккиз ой вақт керак бўлади, деган хулосага келдик", - деди Перелли.


Ҳ: Бу ишларнинг амалга ошишига халақит берувчи асосий омил Ироқдаги хавфсизлик масаласи бўлса керак. Мамлакатдаги тартибсизликлар сайловларни ўтказишга қанчалик таъсир қилади?

ҲБ: Тўғри айтасиз Ҳасанжон. Ироқда хавфсизликни ўрнатиш муҳим масала бўлиб турибди, ҳозир. БМТ раҳбарининг сайловлар бўйича маслаҳатчиси Карина Переллига кўра, халқаро ташкилот хавфли вазият ҳукм сураётган давлатларда сайлов ўтказиш борасида тажрибага эга. 1999 йилда Шарқий Тиморда БМТ назоратида ўтказилган сайловларни бунга мисол қилиш мумкин.

Ироқликлар қанчалик тез сайлов жараёни жиловини ўз қўлларига олсалар, шунча тез улар ўзларининг сайлаш ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бўладилар, деди Перелли. Яъни, БМТ рахбариятига кўра, сайловларнинг белгиланган муддатда ўтказилиши, авваламбор, ироқликларнинг ўзларига боғлиқ.


Ҳ: Ироқда сайловларни ўтказишда БМТ роли қандай бўлади? Ҳар холда бундай эркин сайловларга ироқликлар тайёр бўлмасалар керак.

ҲБ: Кофи Аннан Қўшма Шаталар 30 июн куни хокимиятни ироқликлар қўлига топширганидан сўнг БМТ Ироқда сайловлар ўтказишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Душанба куни Токиога сафари чоғида Аннан энг муҳим масала янги ҳукуматни сайлаш масаласида келишувга эришилиши эканини қайд этди.

"Биз ироқликларга муваққат ёки ўтиш даври ҳукуматини тузишларида ёрдам берадиган механизмни топишимиз керак. Албатта, бундай механизмни ироқликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқамиз", - деди Аннан. Яъни, Аннанга кўра, 30 июнда Ироқда хокимият ироқликлар қўлига ўтиши билан БМТ кўмагида сайловларга ҳозирлик бошланади.

Ҳ: Ҳурмат, БМТ ўз хулосасида Ироқда сайловларни ўтказиш борасида қандайдир тавсиялар ҳам ишлаб чиққанми?

ҲБ: БМТ вакили Лахдар Брахимий рахбарлигида яқинда Ироқда бўлиб қайтган БМТ гуруҳи ўз ҳисоботида Ироқда янги ҳукуматни тайинлаш эмас, балки сайлов орқали тузиш афзал эканигини қайд этилади. БМТ Бош Котибига кўра, ироқликларнинг ўзлари ҳам сайлов ўтказилишига тарафдорлар.
XS
SM
MD
LG