Линклар

logo-print

Грузия Президенти Михаил Саакашвили Вашингтонга расмий сафарини якунлади.


АҚШ Президенти Жорж Буш билан олиб борилган музокаралардан сўнг, Саакашвили “Грузия террорчиликка қарши курашда ва бошқа соҳаларда ўзини Американинг ҳамкори ҳамда иттифоқчиси, деб билади” деди.
Саакашвили, шунингдек, Грузия демократик ислоҳотлар ўтказишда АҚШнинг ёрдамига муҳтожлигини айтди:
“Грузия кучли ва демократик давлат бўлади. Демократия, сўз эркинлиги, ишбилармонлик эркинлиги, эркин бозор- бизнинг бош мақсадимиздир. Ўйлайманки, Грузия минтақа учун намуна бўлади, бу жуда муҳимдир. Бу борада бизга АҚШнинг кўмаги керак”, - деди Саакашвили.
XS
SM
MD
LG