Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:53

Аёл эъзозланмаса, давлатда равнақ бўлмайди


Саида Кузатувчилар Ўзбекистонда илгари фоҳишалар йиғиладиган масканлар бўлмагани, борлари ҳам яширин фаолият кўрсатгани, исловотхоналар мусулмон аёллари, хусусан, ўзбек қиз-жувонлари билан тўлиб бораётганини эътироф этмоқда.

Гулмира ёш бўлишига қарамай, бир неча йилдан буён Тошкентнинг Шуҳрат кўчасидаги жинсий тижорат бозорида фаолият кўрсатади. Унинг айтишича, бу ердаги фоҳишалар бир марта жинсий алоқа қилиш учун мижоздан 6 мингдан 10 минг сўмгача пул ундиради.

Гулмира бир неча марта мижозлар томонидан зўрлангани, калтаклангани, ҳатто дала-даштларда ёлғиз ташлаб кетилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар фоҳишалар ҳаётида тез-тез учраб туради.

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, фоҳишаларнинг кўпайиб бораётгани замирида иқтисодий қийинчиликлар, шу билан бирга, кишилардаги маънавий қашшоқлик омили ётади.

Уй бекаси Холида Сангинова бу фикрларга қўшилар экан, мамлакатда аёлларга муносабат тўғри шаклланмаганини ҳам илова қилади.

“Шундай ҳадис борки, давлат қийналган пайтда расулоллоҳдан нима чора кўришни сўрашибди. Пайғамбаримиз уларга бозорга бориб кўришни, у ерда аёл бор-йўқлигини билишни амр этибди. Улар бозорда бир аёл савдо қилаётганини айтганда, расулоллоҳ ўша аёлнинг молини сотиб олишни, токи унинг бозорга чиқиши учун моли қолмаслигини таъкидлабди. Ана ўшанда барака ҳам бўлади, деган экан пайғамбаримиз. Бу ҳадисда аёлларнинг бозорга чиқиши маъқул кўрилмаган”, деди Х.Сангинова.

Унинг фикрича, аёллар, аввало, ҳукумат томонидан эъзозланиши керак. Аёл эъзозланмас экан, давлат равнақ топмайди.

Журналист Сабоҳат Мамарасулова фоҳишабозлик ҳар қандай даврда ҳам мавжуд бўлгани, бу иллатнинг олдини олиш мушкул эканини таъкидлади. Унинг айтишича, фоҳишаларнинг аксарияти ҳаётдаги қийинчилик туфайли шу йўлга кириб қолган.

Маҳаллий хотин-қизлар қўмитаси вакилларидан бирининг билдиришича, кейинги пайтларда шаҳарда фоҳишалар сони бироз камайган, аммо исловотхоналар сони ортишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG